Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony компаниясининг Америкадаги шўъба корхонаси директори лавозимини тарк этади
Sony Corporation of America ва Sony Entertainment кўнгилочар бўлими бош директори Майкл Линтон шу йилнинг 2 февралида лавозимини тарк этади. У Snapchat ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи Snap компанияси директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллайди, деб ёзади The New York Times газетаси.
Майк Линтон 2013 йилдан бери Snap директорлар кенгаши таркибига кирган ва компания асосчиси Эван Шпигелнинг маслаҳатчиси вазифасини бажариб келган. Линтон Sony ходимларига йўллаган мактубида маълум қилишича, илк кунлардан Snapchat ва Snap ривожида қатнашган ҳамда унинг ривожланаётганини эътиборга олиб, Snap компаниясини бошқаришга диққатини қаратишга қарор қилган.
Линтон келгуси 6 ой мобайнида Sony президенти Кадзуо Хираи билан бирга Япония компаниясини бошқаришда иштирок этади. Бу муддат мобайнида унинг ўрнига муносиб номзод топилиши керак.
2016 йил қишида Snap АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига ариза топшириб, 2017 йил биринчи ярмида IPO (initial public offering) савдоси ўтказишини маълум қилган эди. Компания 20-25 млрд долларлик қийматга эга бўлишни режалаштирган.
IPO (initial public offering) – ўз айланма маблағини кўпайтиришни хоҳлаган ва илк бора биржага чиқаётган хусусий фирма ёки компания, бошқа кафил томонлар иштирокида ўз акцияларини савдога қўяди.
Мавзуга оид
18:30 / 13.05.2026
Sony футболка учун янги кондиционер чиқарди
23:05 / 20.02.2025
PlayStation учун мўлжалланган ўйинлар нархи қимматлиги сабаб Sony судга берилди
21:24 / 08.01.2025
Sony ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди. Нархлари ва хусусиятлари
22:24 / 10.09.2024