Ливия яқинида 110 муҳожир кетаётган қайиқ чўкиб кетди
14 январда Ливия яқинидаги сувларда 110 муҳожир кетаётган қайиқ тўнкарилиб кетган. Кўп соатлик қидирув операциясидан кейин бор-йўғи 4 кишигина қутқариб қолинган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти вакили Флавио ди Жакомога иқтибос келтирган ҳолда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, воқеа Ливия соҳилларидан 50 км узоқликда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда 110 киши бўлган.
Қутқарувчилар шунингдек 8 кишининг жасадини чиқариб олишган. Жакомонинг айтишича, ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ.
Европа Иттифоқининг Frontex чегара хизмати стастикасига кўра, 2016 йилда Италияга Ўрта ер денгизи орқали 180 мингдан кўпроқ муҳожир келган. Италияга келаётган муҳожирларнинг аксарияти африкалик бўлиб, улардан кўпчилиги нигериялик ҳисобланади. Улар орасида, шунингдек, Эритрея, Гвинея, Кот-д"Ивуар ва Гамбия фуқаролари ҳам бор.
Мавзуга оид
09:10 / 30.09.2024
Трамп мигрантлар «мушук ейиши» ҳақидаги ёлғони учун судга берилди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
13:20 / 16.09.2024
Британияга киришга уринган 10 га яқин муҳожир ҳалок бўлди
13:07 / 04.09.2024