Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли сони 13,3 миллионга етди
2016 йил ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолиси сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ўсди ва 13 миллион 298 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Давлат секторида фаоллик 17,7 фоизни (2015 йилда 17,9 фоизни ташкил этган), нодавлат секторда — 82,3 фоизни (82,1 фоиз) ташкил этди.
2016 йилнинг январь-декабрь даврида кичик тадбиркорлик билан бандлар улуши 78,1 фоизгача ўсди (2015 йилда 77,9 фоизни ташкил этган).
Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича сезиларли даражада ўсган, яъни ташиш ва сақлашда (3,8 фоизга), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (3,6 фоизга), қурилишда (3,4 фоизга), ахборот ва алоқада (3,1 фоизга) ва савдода (2,7 фоизга).
Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27,7 фоизни, саноатда 13,6 фоизни, савдода 10,9 фоизни, қурилишда 9,5 фоизни, таълимда 8,3 фоизни ташкил этган.
Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,8 фоизни, мос равишда республикада ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил этган (Ўтган йилги ҳолат ўзгармаган).
Мавзуга оид
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
22:02 / 11.09.2024