Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
2026 йил январ ойида Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошиб, сўнгги қарийб 12 йил ичидаги энг юқори даражага етди. Федерал меҳнат агентлиги (Bundesagentur für Arbeit, BA) жума куни, 30 январда эълон қилган маълумотларга кўра, ҳозир бу кўрсаткич 3,085 миллион кишини ташкил этмоқда.
2025 йил декабр ойига нисбатан ишсизлар сони 177 минг кишига ошган, йиллик таққослашда эса 92 минг кишига кўпайган. Ишсизлик даражаси 0,4 фоиз пунктга ўсиб, 6,6 фоизга етган. Ишсизлар сони бундан ҳам юқори бўлган ҳолат охирги бор фақат 2014 йил феврал ойида қайд этилган — ўшанда у тахминан 3,138 миллион киши эди.
Федерал меҳнат агентлиги раҳбари Андреа Налес маълум қилишича, ишсизлар сонининг ўсиши мавсумий омиллар билан боғлиқ. Одатда январ ойида ишсизлик даражаси деярли ҳар доим ошади, чунки йил охирида кўплаб вақтинчалик меҳнат шартномаларининг муддати тугайди. Шунингдек, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби об-ҳавога боғлиқ соҳаларда бандлик қисқаради.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
18:47 / 14.06.2026