Иқтисодиёт | 10:28 / 17.01.2017
5119
1 дақиқада ўқилади

Александр Мамут Rambler&Co компаниясининг 100 фоиз акциясини сотиб олди

фото: TACC

Россиялик тадбиркор Владимир Потаниннинг "Интеррос" гуруҳи Rambler&Co гуруҳининг 50 фоиз акциясини Александр Мамутга сотди, деб маълум қилмоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Шу тариқа Мамут гуруҳнинг 100 фоиз акциясига эга бўлган.  

Rambler&Co компаниялар гуруҳи 2013 йилда "Афиша-Рамблер" (Потаниннинг "Профмедиа" холдинги таркибига кирган) ва Мамутнинг SUP Media компаниялари активлари бирлашиши натижасида ташкил этилган. Rambler&Co 50 га яқин лойиҳа, жумладан Rambler.ru, Газета.ru, Чемпионат.com сайтлари, "Афиша", LiveJournal.com блог-платформасига эга. 

Лойиҳаларнинг умумий аудиторияси 40 млн дан кўпроқ одамни ташкил қилади.