Ўзбекистон | 14:46 / 17.01.2017
11161
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэнерго» 2016 йилда 59 миллиард кВт•с электр энергия ишлаб чиқарди

«Ўзбекэнерго» АЖ электростанциялари 2016 йилда электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 2015 йил билан таққослаганда 4 фоизга оширди. Бу ҳақда Uzdaily.uz компания матбуот хизматига асосан хабар берди.

Хабарга кўра, «Ўзбекэнерго» АЖ электростанциялари томонидан 2016 йилда тезкор маълумотлар бўйича деярли 59 миллиард кВт•с электр қуввати ишлаб чиқарилган.

Компания истеъмолчиларга 7,5 миллион Гкал иссиқлик қуввати узатилганини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид