Тошкент шаҳар ҳокимлигида уч кишига фуқаролик паспортлари топширилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида уч нафар фуқаро - Улугбек Ташметов, Ильхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуноваларга фуқаролик паспортлари топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Улуғбек Ташметов бундан 24 йил аввал қўшни давлатдан Ўзбекистонга кўчиб келган ва ўтган давр мобайнида тадбиркорлик билан шуғулланиб, пойтахтимиз ёшларининг ташаббускор, интилувчан вакилларидан бирига айланиб ҳам улгурган эди. Аммо унинг Ўзбекистон фуқароси эмаслиги узоқ йиллар давомида ушалмай келаётган армони эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 179 нафар шахснинг аризалари қаноатлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган Улугбек Ташметов, Ильхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуноваларга фуқаролик паспортларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Уларни шаҳар ҳокими Р. Усманов топширган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024