CNN Трампнинг инаугурацияси вақтида ўлдирилиши оқибатлари ҳақида сўзлаб берди
CNN телеканали АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп 20 январда инаугурация вақтида ўлдирилишининг оқибатлари ҳақидаги репортажни моделлаштирди.
Ролик муаллифлари Трамп, вице-президент ва конгресс раҳбариятига ҳужум амалга ошириладиган сценарий тузишган.
Телеканалнинг маълум қилишича, АҚШ конституциясига кўра, президент ва вице-президент ўлдирилган бўлсалар ёки бирор бир сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмасалар, давлатни вакиллар палатаси спикери бошқаради, агар у билан ҳам нимадир содир бўлса, унда бу вазифани сенатнинг вақтинчалик раиси ёки давлат котиби бошқаради.
Таъкидланишича, Трампнинг инаугурацияси вақтида Барак Обама маъмурияти ўз ваколатларини топшириб бўлади. Трампнинг вориси ҳозирча тасдиқланмаган, шунинг учун давлат раҳбари вазифасини АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Том Шеннон бажаради.
Бундан ташқари, АҚШда "вақтинчалик ворис" мавжуд бўлиб, унинг исми ошкор қилинмайди. У инаугурацияда иштирок этмаслиги керак.
Аввалроқ Трампнинг инаугурацияси вақтида хавфсизлигини хавфсизлик кучларининг 28 минг ходими таъминлаши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:18 / 06.11.2024
Трамп инаугурацияси санаси белгиланди
00:24 / 02.10.2024
Клаудия Шейнбаум Мексика президенти лавозимига киришди
07:56 / 31.07.2024
Эронда янги президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди
07:42 / 07.05.2024