Спорт | 14:19 / 21.01.2017
21427
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида янги рекорд қайд этди

Австралияда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасини ўзбекистонлик Денис Истомин муваффақиятли ўтказишда давом этмоқда.

Бугун Денис турнирнинг 3-раундида мусобақанинг 30-тартиб рақами остида сараланган испаниялик теннисчи Пабло Каррено-Бустога қарши кортга чиқиб, беш сетда рақибини мағлубиятга учратди: 6/4, 4/6, 6/4, 4/6, 6/2.

Tribuna.uz'нинг ёзишича, бу натижа орқали Денис Истомин ўзбекистонлик теннисчиларнинг мусобақада қайд этган натижаси бўйича янги рекорд ўрнатди. Бунгача ҳеч бир ўзбекистонлик теннисчи Австралия очиқ чемпионатининг нимчорак финалига йўлланма олмаганди. Дениснинг ўзи бу мусобақада икки марта учинчи босқичгача чиқишга муваффақ бўлган холос.

Эслатиб ўтамиз, бу Дениснинг «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақаларда биринчи нимчорак финали эмас. Бунгача у Уимблдон мусобақаларида айнан шу босқичга қадар етиб келишга муваффақ бўлганди.

Мавзуга оид