Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марин Ле Пен: Трампнинг сайланиши Европага Brexit’дан сўнг иккинчи зарба бўлди
Фото: AFP
Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши Европага Brexit’дан сўнг иккинчи қаттиқ зарба бўлди. Бу ҳақда Франциянинг “Миллий фронт” партияси етакчиси, мамлакат президентлигига номзод Марин Ле Пен Германиянинг Кобленц шаҳрида ташкил этилган Freedom for Europe анжуманида маълум қилди.
"Қўҳна Европа учун иккинчи зарбани (Brexit’дан сўнг) узоқ кутиш керак бўлмади – жаноб Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши", - деди Ле Пен.
Унинг таъкидлашича, "унинг Европа бўйича позицияси маълум ва тушунарли". "У кишиларга зулм ўтказиш тизимини қўллаб-қувватламайди", - деди Ле Пен.
Кобленц шаҳридаги анжуман ишида Европарламентнинг ўта ўнг фракцияси "миллатлар ва озодлик Европаси" вакиллари иштирок этмоқда. Унинг таркибига Франциянинг Миллий фронти, Бельгиянинг "Фламанд манфаати" ва Италиянинг "Шимол лигаси" партиялари киради.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
14:45 / 14.01.2026
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
14:10 / 07.04.2025