21:07 / 23.01.2017
56394

“Гўрўғли”га бағишланган янги китоб ўзбек ўқувчилари эътиборига ҳавола этилди

Халқ оғзаки ижоди – ўзбек адабиётининг битмас-туганмас чашмаси. Бу чашманинг тириклик сувидан баҳраманд бўлган не-не бахшилар бир умр ишқ-муҳаббат, садоқат, вафо ва қаҳрамонлик достонларини куйлаб ўтдилар. Не тонгки, асрлардан асрларга ўтиб келаётган бундай анъана бугун ҳам янгича кўринишларда давом этаётганини ушбу китоб ҳам далиллаб турибди.

Истеъдодли шоир Ислом Ҳамро яқинларидан эшитган ривоятларни тўплаб, каттагина достон битди. “Янги китоб” нашриёти томонидан чоп этилган “Гўрўғлининг ўлими” номли китобдан мазкур достоннинг биринчи қисми ўрин олди. Зеро, ушбу асар ўз тарихига эга бўлиб, 1985 йилда ёзилган.

Муаллиф “Гўрўғлининг ўлими” китобининг 1987 йили ёзиб тугатилган иккинчи қисми – “Ўзбекхон”ни ҳам нашр этишни кўзда тутган.

Масъул муҳаррир: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдуқаюм Йўлдошев. Китобдан, шунингдек, филология фанлари номзоди, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммадали Қўшмоқовнинг “Гўрўғли чамбили тобора обод” мақоласи ҳам ўрин олган.

Top