Ўзбекистон | 00:50 / 24.01.2017
17195
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва биродар Покистон халқига Парачинар шаҳрида содир этилган террочилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакилларининг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларнинг қисқа муддатларда соғайишларини тилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид