Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Остонадаги вокзалда металл соябон қулади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги темир йўл вокзали перронига металл соябон қулаб тушди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.
"Металл соябон Остонада 25 январь, чоршанба куни поездга қулаган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ", - дейилади хабарда.
Агентлик шунингдек гувоҳлар томонидан тасвирга олинган видеони ҳам тақдим этди. Унда металл конструкциянинг бир қисми ерда ётганини кўриш мумкин. Маълумотларга кўра, воқеа жойига “Қозоғистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти етиб келган, улар ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқламоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
09:02 / 29.05.2026