Ўзбекистон | 08:25
963
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Қозоғистон пойтахтига ташрифи доирасида «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишиб, молиявий инфратузилмани ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш борасидаги тажрибани ўрганди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилаётган бир пайтда Қозоғистоннинг мазкур соҳадаги тажрибасини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.

Қайд этилишича, «Остона» халқаро молия маркази хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро молиявий хизматлар бозорини ривожлантириш ва бизнес учун қулай муҳит яратиш борасида минтақадаги муҳим платформалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасига инвестициялар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид