Фотожамланма: Уй ҳовлисидаги жуда ҳам катта ер ўпирилиши
АҚШнинг Пенсильвания штатидаги уйлардан бирининг ҳовлисида 25 январь куни чуқурлиги 7 метр, кенглиги эса 9 метр бўлган катта тешик пайдо бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ тахминан 60та уй таъмирлаш ишлари туфайли сув ва газсиз қолган. Уй эгаларига эса омад кулиб боқди, уй ҳам, унинг олдида қолдирилган автомобиль ҳам ер тубига тушиб кетмади. Бу ҳақда ABC канали хабар берди.
Қутқарувчилар сўзларига кўра, уларга тупроқ қатламининг ўпирилиши сабабини аниқлаш учун бир неча кун керак бўлади. Бу вақт давомида туман аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилди, яқин атрофдаги йўллар эса ёпиб қўйилди. Тахминий маълумотларга кўра, катта тешик сизот сувларнинг катта оқим билан ҳаракатланиши туфайли пайдо бўлган.
Мавзуга оид
10:22 / 30.07.2024
Кўчаларидан айрилаётган Батиста – Бразилиядаги шаҳарчани одамлар нега тарк этяпти?
13:20 / 19.12.2019
Юнусободдаги фожиада ҳалок бўлган ишчиларнинг оилаларига 100 млн сўмдан компенсация ажратилди
13:00 / 19.12.2019
Прокуратура Юнусободдаги ҳодиса юзасидан жиноий иш очди
12:45 / 19.12.2019