Кўчаларидан айрилаётган Батиста – Бразилиядаги шаҳарчани одамлар нега тарк этяпти?
Бразилиянинг шимоли-шарқидаги Батиста шаҳарчасида ер ўпирилиб, жарликлар кенгайиб боряпти. Тасодифан ер ёрилиши натижасида айрим уйлар жар ичига тушиб кетган. Бу ҳодиса иқлим ўзгариши фонида тезлашяпти. Хўш, батисталиклар у ерда қандай яшаяпти?

Тупроқ ўпирилиши туфайли Африка ва Шимолий Америкадаги айрим жамиятлар йўқолиб кетиш арафасида турибди. Шундай ҳудудлардан бири Бразилия шимоли-шарқидаги Буритикупу шаҳридаги Батиста шаҳарчаси. Аҳоли яшайдиган ер остидан улкан кратерлар очилиб, кўчаларни ва уйларни ютиб юборган, қурбонлар ҳам бор. Мутахассисларга кўра, ер ўпирилиши тахминан 10 йил олдин бошланган. Охирги йилларда ёғингарчилик 20-50 фоизга ошган. Натижада ер ўпирилиши ҳам икки ва ҳаттоки уч баробарга ортган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ер ўпирилиши арафасида зилзилага ўхшаш қимирлаш пайдо бўлади.
“Биз ҳудудимизни ташлаб бошқа жойга кетишга мажбур бўляпмиз. Лекин бошқа ҳудудларнинг ўз эгалари бор. Олдинлари кўчадан пастга тушар эдим. Бироқ жарлик бунчалик яқин эмасди”, – дейди шаҳарчада яшаб келаётган Киншаса ДрCонго.
Александре Кададанинг уйи ҳам жарлик пайдо бўлган ҳудудга жуда яқин масофада жойлашган. Бир кун ўпирилиш унинг уйига етиб келишидан хавотирлангани учун ҳам оиласини бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбурлаган.
Унинг айтишича, 2022 йилда 62 одам – улар ичида Александренинг қўшнилари ҳам бор – кучли ёғингарчилик сабаб ер ўпирилишида вафот этган. Ҳозир ҳам 100га яқин уй хавф остида.
“Шу турган жойимда бизнинг уйимиз, нариги томонда эса қўшним яшар эди. У 4 боласи билан вафот этди. 30-40 дақиқа ичида жарлик очилиб кетди ва уйларнинг ҳаммаси ғойиб бўлиб қолди. Турар жойларимиз таниб бўлмас ҳолга келди”, – деб ҳикоя қилади Александре Кадада.
Ўша фалокатнинг яна бир гувоҳларидан бири Жосе Рибамар. Унинг 80 ёшли отаси ўпирилиш пайтида жарликка қулаб кетган ҳудудда бўлган.
“Мен етиб келганимда отамнинг машинаси гугурт қутисидек пастга тушиб кетди. Отам тирик қолмади деб ўйлагандим. Яқинроқ бориб қарасам отам тирик ва у полициячининг тиззасида эди. Улар отамни олиб кетишди”, – деди у.
Мариса Cардосо Фрейре ҳам хавф сабаб уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлардан. “У ерда бизнинг уйимиз бор. Яшаганимизда ҳовлида кичик қушлар бўлиб, жуда тоза тутурдик. Ҳозир эса бошқа уйлар каби ташландиқ жойга айланди қолди”, – дейди у.
Маҳалли аҳоли шаҳарчадаги ёмғирлар чиқиб кетиши учун инфратузилма ёмон ташкиллаштирилганидан норози. Уларнинг айтишича, қувурлар жуда кичик. Улар кўп ҳажмдаги ёмғир сувларини тутиб қололмаяпти ва тошиб кетиб, ер ўпирилишига сабаб бўляпти.
Шунингдек, шаҳарда дарахтлар ҳам камайиб кетяпти. Ҳудудда 1999 йилда қуюқ дарахтлар бўлган. 20 йил ичида эса улар кескин камайиб кетган. Олимларнинг фикрича, дарахтлар тупроқдан ёмғир сувларини сўриб олишга хизмат қилган. Айнан шу ҳам жарликлар кенгайишини тезлаштирган.
Ҳукуматнинг бунга кам эътибор қаратаётгани сабаб маҳаллий аҳоли ўз ечимларини таклиф қиляпти. Инжинер Голли Жао Батистада бамбук, банан ва бошқа дарахтларни кўпайтиришни бошлаган.
“Агар чорасини кўрмасам ёмғир ҳамма нарсани олиб кетиши мумкин. Ҳозир биз кичкина бўлса ҳам инвестицияга муҳтожмиз. Одамлар ёрдамига муҳтожмиз”, – дейди у.
Аҳоли қўлдан келганча ўз ҳудудининг жарликка айланиб кетишига қарши курашяпти. Улар учун уйларини ташлаб кетиш жуда оғир.
“Чунки уй-жойга эришиш ҳам қийин. Агар бу тугаса биз кетамиз, бу ерда бошқа йўл йўқ. Ичимиз оғрийди. Биз эркаклармиз ва эмоционал бўлолмаймиз, лекин буларни гапириб бериш учун ўзимни қандай тутуб турганимни ўзим ва Худо билади холос”, – деб сўзини тугатади Голли Жао.
Батисталиклар билан оғир жараён юз беряпти, лекин улар бир нарсадан қувонишлари мумкин: уйларни яхши инфраструктура билан сақлаб қолишнинг иложи бор.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02
-
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи
Спорт | 21:20
-
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
Ўзбекистон | 20:31
Мавзуга оид

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025