Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия қирғоғида 300га яқин муҳожир қутқариб қолинди
Фото: AP
Қутқарувчилар Ливия қирғоғидаги дарё яқинида икки резинали қайиқдан 300га яқин кишини чиқариб олишди. Улар бошқа қайиқда якшанба куни йўқолган яна 100 кишини излашган эди.
Зўравонликдан қочганлар ва Европада яхши имкониятлар излаб келган минглаб қочқинлар қишнинг совуқ қаҳратонига қарамай, денгизга чиқган. Ҳаво ҳарорати кўтарилгани туфайли яна кўпчилик йўлга чиқиши кутилмоқда.
БМТнинг қочқинлар иши бўйича агентлиги хабар беришича, Ўрта Ер денгизида январдан бери 247 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган.
Испаниянинг Proactiva Open Arms ташкилоти қутқарувчилари жума куни Ливия қирғоғида, Сабратҳа шимолидан 40 км узоқроқда сузиб келаётган қайиқларни топишган.
Испания ННТ матбуот котиби Лаура Ланузанинг қайд этишича, 299 суб-саҳаралик муҳожирларнинг аҳволи яхши ва улар Сицилия портига юборилди.
Мавзуга оид
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
13:33 / 05.01.2026
🔴 LIVE: ОМОН қўлида ўлган ўзбек: нега вазият фақат ёмонлашиб боряпти?
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
07:38 / 10.09.2025