Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс ва Уоррен Баффетт Трамп вақтида АҚШнинг қандай ривожланишига ойдинлик киритдилар
АҚШ президент Дональд Трамп бошчилигида жамиятдаги зиддиятни енга олади, олдинга ҳаракат қилади ва босқичма-босқич ривожланишни тўхтатмайди. Бундай фикрни Колумбия университетида АҚШ ва дунёнинг энг бадавлат одамлари Билл Гейтс ва Уоррен Баффетт билдирдилар.
"Ишонаманки, Америка олдинга ҳаракат қилади", деб жавоб берди Баффетт 1,3 минг талабанинг саволларига жавобан. Унинг фикрича, "замонавий сиёсатчиларни 20 йил олдинни кўзлаб ўйлашга мажбур қилиш қийин", чунки улар кўпинча ўзларининг қайта сайланишлари билан машғуллар, уларнинг қарорлари эса соф даромад олиш истаклари билан боғланган. "Бу ёмон", деб айтган Баффетт.
Ўтган йили ноябрда CNBC телеканали маълум қилганидек, сайловолди кампаниясида Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган Баффеттнинг бойлиги Дональд Трамп ғалабасидан кейин 11 млрд долларга кўпайган. Бу асосан компаниялар акциялари нархининг ошиши ҳисобига юз берган.
Forbes журнали Гейтснинг бойлигини 85,2 млрд долларга, Баффетникини эса 73,9 млрд долларга баҳолади.
"Трамп маъмурияти нисбатан ёш. Биз ҳозирча унинг бюджет борасидаги устувор вазифалари қанчалик ҳаётга татбиқ қилинишини билмаймиз", деб айтган Гейтс.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
17:24 / 05.02.2026
Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси уни Эпштейн файллари билан боғлиқ «саволларга жавоб бериш»га чақирди
19:54 / 10.12.2025