Спорт | 16:20 / 29.01.2017
20022
1 дақиқада ўқилади

Конор Макгрегор Мейвезер билан рингга кўтарилиш санасига ойдинлик киритди

Ирландиялик аралаш жанг санъати устаси Конор Макгрегорнинг маълум қилишича, унинг америкалик боксчи кичик Флойд Мейвезер билан бокс қоидалари асосида ўтказиладиган жанги 2017 йил охири ёки 2018 йил бошида бўлиб ўтади.

«Бу миллиард тикилган биринчи жанг бўлади, деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, бу жорий йилнинг сўнгида ёки келаётган йилнинг бошида ўтказилади.

Лас-Вегасга бораман ва у ердан боксчилик лицензиясини оламан. Шундан сўнг, Флойднинг нималарга қодирлигини кўрамиз. Умид қиламанки, кейинги жангни бокс қоидаларига мувофиқ ўтказаман», — деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган Worldboxingnews нашри.

Аввалроқ Мейвезер ушбу жангни ўтказиш учун Макгрегорга 15 млн доллар таклиф қилган эди.

Мавзуга оид