Жаҳон | 03:04 / 29.01.2017
16718
1 дақиқада ўқилади

Путин ҳамда Трамп терроризмга қарши курашда бирлашишга келишиб олди

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида Суриядаги инқирозни тартибга солиш, шунингдек, халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль сайти маълум қилди. 

"Асосий хатар – халқаро терроризмга қарши курашда ҳаракатларни бирлаштириш устувор мақсад қилиб белгиланган. Президентлар Россия ва Американинг ИШИД ҳамда Суриядаги бошқа террористик гуруҳларни йўқ қилиш мақсадидаги ҳаракатларининг ҳақиқий координацияларини тартибга солишни қўллаб-қувватлашди", – дейилади хабарда. 

Мавзуга оид