Жамият | 21:31 / 30.01.2017
44345
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Сув остида қолган маҳалла

Жорий йилнинг 22 январь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида жойлашган “Сурум” маҳалласида, аниқроғи, Аманова кўчасида ноқулай келган об-ҳаво оқибатида сув тошқини юзага келди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Ҳакимов Толибжоннинг сўзларига кўра, у ердан ўтган катта каналнинг сув тақсимлагич дамбаси ишдан чиққан. Натижада кўп миқдордаги сув, нисбатан кичик каналга тушиб, сув тошишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, сув чиқиб кетишига мўлжалланган канал фермерлар томонидан бундан 10 йиллар муқаддам кўмиб ташланиши оқибатида ҳам мазкур ҳолат юз берган. Маҳаллада яшовчи одамларнинг маълум қилишича, илгари ариқлар махсус техника томонидан тозалаб турилган, ҳозирга келиб бу ишлар ҳам тўхтатиб қўйилган.

Ҳакимов Толибжоннинг маълум қилишича, бу ҳолат ўтган йилнинг куз ойларида ҳам кузатилган. Маҳалла фаоллари Тошкент вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа қатор мутасадди ташкилотларга шу масала юзасидан мурожаат қилишган. Мазкур ташкилотларнинг масъул ходимлари вазиятни келиб ўрганишган. Аммо ишдан чиққан сув тақсимлагич дамбасини янгилаб бериш ва ариқларни тозалаш талаблари ҳам самарасиз қолган.

Жорий йилнинг 22 январь кунидаги ҳолат

2016 йилнинг куз фаслидаги ҳолат

Мавзуга оид