Жамият | 09:04 / 27.11.2017
8766
1 дақиқада ўқилади

Кафедаги жанжалда қиз йигитга пичоқ билан тан жароҳати етказди

Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Нигина Алихонова (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) иш жойида (кафеда) ўзаро жанжаллашиб, 1987 йилда туғилган Хуршид Латиповнинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан Нигина Алихоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид