Жаҳон | 13:24 / 30.01.2017
11437
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Россия ва Хитойнинг ядро зарбасидан сўнг омон қолиш имконини ўрганиб чиқмоқчи

Фото: AFP

Америка разведка ҳамжамияти ва АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги Россия ва Хитой давлат тузилмаларининг ядро зарбасидан кейинги эҳтимолий ҳолатини тадқиқ қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, бундай тадқиқот Конгресс томонидан ҳар икки асосий партия ташаббуси билан буюртма қилинган. Партия вакиллари “Хитойнинг ортиб бораётган ҳарбий кучидан хавотирда ва Россия президенти Владимир Путин ниятига нисбатан ўзига хос шубҳа билан қарамоқда”.

Тадқиқот устидаги иш АҚШ миллий разведкаси (АҚШ разведка ҳамжамиятини назорат қилувчи ва ҳаракатларини тартибга солувчи орган – таҳ.) директори ва стратегик қўмондонлик штаби (US Strategic Command) иш юритиш идораси томонидан назорат остига олинган. У стратегик ядро кучларни бошқаради. Ижрочилар РФ ва ХХР ҳарбий қўмондонлиги ҳамда бошқарма тузилмаларининг омон қолиш ва ҳар икки мамлакатнинг давлат дастурларини давом эттириш имконини баҳолайди.

Россия стратегик ракета қўшинлари зобитининг таъкидлашича, бундай ҳисоботлар ядро қуроли пайдо бўлганидан бери доимий равишда тайёрланади ҳамда АҚШ ва Россияда ядро кучларини режалаштириш доирасида янгиланиб боради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид