Жаҳон | 15:47 / 30.01.2017
14103
2 дақиқада ўқилади

Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкинлиги айтилди

Россия президенти Владимир Путин ва Америка етакчиси Дональд Трампнинг учрашуви жорий йилнинг июль ойида Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган G20 саммитига қадар ўтказилиши мумкин. 

Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Катта эҳтимол билан, ҳа», - деган Песков президентларнинг учрашув имконини кўриб чиқиш ҳақидаги вазифаси, улар саммитга қадар учрашишларидан дарак берадими, деган савол жавобан.

Песков сўзларига кўра, ёрдамчилар учрашувнинг барча жиҳатларини жиддий тарзда ўрганиб чиқишади.

Матбуот котибининг таъкидлашича, икки давлат етакчиси ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти яхши ва конструктив бўлган.

«Америкаликлар Россияга ҳурмат билан муносабатда экани таъкидланди. Путин эса Россияда ҳам шундай кайфият ҳукмронлигини айтди. Бу суҳбат жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди», - деди у. Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Путин ва Трамп мулоқоти сиёсий жиҳатдан ҳам, инсонийлик жиҳатидан ҳам яхши бўлганини маълум қилганди.

Мавзуга оид