Жаҳон | 10:02 / 30.01.2017
5155
1 дақиқада ўқилади
Словения Путин ва Трамп учрашувини ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди
Словения АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путиннинг учрашуви учун жой тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Карл Эрьявец маълум қилди.
«Буш ва Путин учрашувини яхши ташкил этганимизни инобатга олиб, Лавров бундай даражадаги яна бир учрашув ташкиллаштирилиши мумкинлигини айтди. Бу албатта, Дональд Трамп ва Владимир Путинга боғлиқ», - дея маълум қилди у zurnal24.si порталига.
Маълумот учун, Дональд Трамп ва Владимир Путин 28 январь куни телефон орқали суҳбатлашишди. Мулоқот давомида давлат раҳбарлари шахсий учрашувнинг эҳтимолий муддати ҳамда ўтказиладиган жойи ҳақида фикр алмашганлар.
Мавзуга оид
07:50
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43 / 23.12.2024
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
00:02 / 22.12.2024