Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариус лавозимига номзодлар учун имтиҳонлар мураккаблаштирилди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2165-7, 2017 йил 23 январь) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Эндиликда талабгорларга танловнинг биринчи босқичида 50 та тест саволини ечиш учун 60 дақиқа (илгари – 100 дақиқа) берилади.
Шунингдек танловнинг иккинчи босқичида билетдаги 5 та саволга ёзма жавоб ёзиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 1,5 соат (илгари – 2 соат) вақт ажратилади.
Хабарда қайд этилишича, ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 30 январда кучга кирди.
Мавзуга оид
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
15:07 / 08.12.2025