Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп фармони Кремний водийси компаниялари қийматини қанчага тушириб юборгани маълум бўлди
Инвесторлар президент Дональд Трампнинг протекционистик савдо ва муҳожирлик сиёсати Кремний водийси компаниялари фаолиятига салбий таъсир этиши мумкинлигидан хавотирда.
Бу хавотирлар жума куни – Трамп ўз фармони билан еттита мусулмон давлати фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйгач, янада ошди.
Хабарларга кўра, бу ҳолат технологиялар соҳасида ишловчи компаниялар хорижий ходимларидан маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқади. S&P 500 индексига кирувчи бешта энг йирик технология компаниялари қиймати душанба куни 32 миллиард долларга тушиб кетди. Технологиялар соҳасидаги биржа жамғармаси Technology Select Sector SPDR душанба кунги савдоларда деярли 1 фоизга тушиб кетди.
Маълумотларга кўра, Трамп фармони Apple компанияси акциялари қийматини -0,67 фоизга, Alphabet -2,6 фоизга, Amazon -1 фоизга, Facebook -1,4 фоизга ҳамда Microsoft акциялари қийматини -1,3 фоизга тушириб юборади.
Технология компаниялари Трамп қарорини дарҳол танқид қилишди. Google бош директори Сундар Пичаи очиқ мактубида фармонни «оғриқли» деб атаб, у компаниянинг 100 нафарга яқин ходимига таъсир кўрсатганини таъкидлаб ўтди. Facebook раҳбари Марк Цукерберг эса «биз ўз эшикларимизни қочқинлар ва ёрдамга муҳтож инсонлар учун очиқ ҳолда сақлашимиз керак» деди.
Мавзуга оид
17:10 / 30.11.2025
“Докторантура учун магистр дипломи шарт эмас”: Кремний водийсидаги ўзбек тадқиқотчиси Абдумалик Абдуқаюмов билан суҳбат
18:45 / 21.02.2024
“Марказий Осиёни Кремний водийси билан боғламоқчимиз” — АҚШда айти ҳаб очган Асрор Арабжонов
17:45 / 20.12.2020
АҚШда технологик гигантлар учун янги ҳаб пайдо бўлмоқда
10:29 / 12.08.2020