Жамият | 19:51 / 31.01.2017
6726
1 дақиқада ўқилади

Видео: уругвайлик Pagani суперкарини видеога туширмоқчи бўлиб, унга келиб урилди

Аргентинада Kia фургони умумий фойдаланишда бўлган йўлда Pagani Zonda F суперкарига келиб урилди. Фалокат олдидан фургон йўловчиси Италия автомобилини видеога туширишга ҳаракат қилган. Йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган ролик YouTube’да тақдим этилди.

Autoblog.com.ar’нинг хабар беришича, Парагвайда рўйхатдан ўтган «Зонда» аргентиналик тадбиркор Хорхе Гомесга тегишли бўлиб, суперкарда ЙТҲдан сўнг орқа диффузор ва тутун чиқариш тизими зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Pagani Zonda F суперкари атиги 25 нусхада чиқарилган. Модель Mercedes-AMG’дан V12 7,3 литрли мотори билан жиҳозланган. У 602 от кучига эга.

Суперкар соатига юз километр тезликка 3,6 сонияда етиши мумкин. Pagani Zonda F’нинг максимал тезлиги эса соатига 345 километрдан ортиқроқ.

Мавзуга оид