Спорт | 16:09 / 31.01.2017
7882
2 дақиқада ўқилади

Жепаровни трансфер қилган Эрон клуби уни бошқа клубга ижарага бериши мумкин

ФИФА Теҳроннинг «Истиқлол» клубига нисбатан январь ойида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганидан кейин жамоага янги қўшилган 3 футболчининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. 

«Истиқлол» ушбу масалада ФИФАга мурожаат қилиб, эркин агент сифатида қўшиб олинган футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни сўради. Аммо ФИФАнинг қарори якуний бўлиб, катта эҳтимол билан ушбу қарор ўзгартирилмайди. ФИФА форслар жамоасининг ушбу сўровига рад жавобини берса, Сервер Жепаров бошқа жамоага ярим йилга ижарага берилиши мумкин.

Tasnimnews.com сайтининг хабар тарқатишича, ўзбекистонлик футболчи Хузистоннинг «Истиқлол» клубига ижарага берилади.

Мазкур клуб ўтган мавсумда Эрон чемпионлигини қўлга киритган ҳамда Осиё чемпионлар лигасининг «В»гуруҳида БААнинг «Ал-Жазира», Қатарнинг «Лаҳвия" жамоаларига қарши баҳс олиб боради. «Насаф» Баҳрайннинг «Ал-Ҳидд» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Фотиҳ» клублари тўсиғидан ўтса, айнан шу гуруҳдан ўрин олади.

Мавзуга оид