Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англиялик фермер Ёқутистондан Ҳиндистонга пиёда йўл олди
Англиянинг Ҳерефордшир графлигидан бўлган фермер Эндрю Ллойд Ёқутистондан Ҳиндистонга пиёда саёҳатга чиқди. Бу ҳақда «Якутия» портали хабар берди.
Турист ўз олдига дунёдаги энг совуқ жойларга бориш мақсадини қўйган. Бундан ташқари, у хайрия билан ҳам шуғулланади.
Таъкидланишича, Ллойд республика пойтахти Якутскда бўлган. Эндиликда у ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мерос объектлари рўйхатига киритилган Ленск устунларини томоша қилиб, Бойқолнинг шимолий қисмидаги туманига бориш режалаштирмоқда. У ердан Ллойд Мўғулистон орқали Хитойга боради. «Шундан сўнг Тибет ва Непалга ташриф буюраман. У ерда мени ажобий Ҳимолайлар кутмоқда. Кейин Ҳиндистонга тушаман», - дея аниқлик киритди саёҳатчи.
Ллойднинг таъкидлашича, Якутскда совуқ об-ҳаво ва шамол туфайли жуда ҳам қаттиқ совуқ экан. Шу билан бир қаторда, у республика аҳолисини “жуда ҳам зўр инсонлар” деб атаган ҳамда улар меҳмондўстлигини алоҳида билдирган.
Ллойд саёҳат давомида Непалдаги қишлоқ ва мактабларни тиклашни молиялаштирувчи Гурк жамғармасига маблағ йиғишни режалаштирган. Айни дамда турист керак бўлган 20 мингдан 1 160 фунтни йиққан.
Мавзуга оид
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026
Нафас олиш имконсиз – кичик ҳинд шаҳри дунёда энг ифлос ҳавога эга экани маълум бўлди
13:08 / 23.03.2026