Жаҳон | 08:38 / 01.02.2017
5533
1 дақиқада ўқилади
Берлинда ИШИДнинг уч нафар аъзоси қўлга олинди
Германия пойтахти Берлин шаҳрида ИШИДнинг уч нафар эҳтимолий аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Таъкидланишича, қўлга олинган шахслар ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги аъзолари билан кенг қамровли алоқаларга эга. Уларнинг уйида ўтказилган тинтувларда Берлиндаги ҳужумларнинг аниқ режалари борасида далил-исботлар топилмаган.
Қўлга олинганларнинг икки нафари Берлинда истиқомат қилиши, учинчи шахс эса Туркия фуқароси эканлигини айтилмоқда. Амалиёт давомида Берлин марказидаги рождество ярмаркасига ҳужум уюштиришни ташкиллаштирган террорчи Анис Амри бориб турган Моабит тумандаги масжидда ҳам тинтувлар ўтказилди. Ўшанда 12 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
12:48 / 12.12.2024
Шмигал Шолц билан қочқинларни Украинага қайтаришни муҳокама қилди
09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди
16:32 / 30.11.2024
Берлин: Гуржистон учун ЕИга эшик очиқлигича қолмоқда
21:50 / 17.11.2024