Жаҳон | 12:55 / 01.02.2017
7652
1 дақиқада ўқилади

"Бу биз қўллаб-қувватламайдиган сиёсат": Nike раҳбари ҳам Трамп фармонига қарши чиқди

Nike компанияси раҳбари Марк Паркер ўз ходимларига мактуб йўллади. Паркер унда президент Дональд Трампнинг фармони туфайли АҚШга киритилмаётган етти мусулмон давлатидан бўлган кишиларни қўллаб-қувватлаган, деб хабар берди Dazed.

«Nike ҳар ким куч ранг-баранглигига эга эканини таъкидловчи дунёга ишонади. Сиз дин талабларига қаттиқ амал қиласизми ёки қаердан бўлишингиздан қатъий назар, ҳар бир шахснинг ўз тажрибаси – бу бизни янада кучлироқ қилувчи воситадир», - дейилади унинг хабарида.

Паркер таъкидлашича, бу қадриятлар Трампнинг яқиндагина чиқарилган фармони сабаб хавф остида қолган.

«Бу биз қўллаб-қувватламайдиган сиёсат», - деган компания раҳбари ўз ходимларига йўллаган мактубида.

Унинг қўшимча қилишича, улар «оиламизнинг ҳар бир аъзоси: бизнинг ҳамкасблар, бизнинг спортчилар ва бизнинг севган инсонларимиз» хавфсизлигини таъминлаш учун қўлларидан келадиган барча ишни қилишади.

Мавзуга оид