Қирғизистон аҳолиси Boeing ҳалокатидан жабрланганларга деярли 700 минг доллар йиғиб берди
Қирғизистон аҳолиси Бишкек яқинидаги Boeing-747 юк самолёти ҳалокатида қурбон бўлганлар ва уларнинг оила аъзолари учун тахминан 692 минг АҚШ долларини махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берди. Бу ҳақда ТАСС республика Фавқулодда вазият вазирлиги матбуот хизматига асосан хабар берди.
"Бугун жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ йиғиш акцияси якунланади", - дея маълум қилишган вазирликда. Матбуот хизмати ходимлари сўзига кўра, йиғилган пуллар авиаҳалокат вақтида жабрланганлар ўртасида тенг тақсимланади. Аввалроқ ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига бир марталик моддий ёрдам сифатида мамлакат президенти Алмазбек Атамбоев жамғармасидан тахминан 1,4 минг доллар ва вазирлар маҳкамаси фондидан 1 минг доллар ажратилганди. Қирғизистон ҳукумати жабрланганларга товон пуллари қандай тартибда тўланиши борасида аниқ бир қарорга келмаган, сабаби бош вазир ўринбосари Муҳаммадқали Абулғозиевнинг маълум қилишича, маблағларни ким ва қандай ҳажмда тўлаб бериши самолёт ҳалокати бўйича суриштирув ишлари якунлангач маълум бўлади.
Туркия компанияларидан бирига тегишли Boeing 747-400 самолёти Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортининг учиш-қўниш қисмидан 1,5 км узоқликда фалокатга учраган. Самолёт аэропорт яқинидаги қишлоқ устига тушди. Бунинг оқибатида 32та уй вайрон бўлди, 4 экипаж аъзоси ҳамда 35 нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, Boeing қулаш чоғида техник соз ҳолатда бўлган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024