Ўзбекистон | 22:31 / 01.02.2017
62869
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2016 йилдаги энг оммабоп автомобиль маркалари, моделлари ва нарх рекордлари

OLX эълонлар сервиси таҳлилчилари 2016 йил статистикасини ўрганиб, "бозори чаққон"  автомобиль маркалари, моделлари ва нарх рекордларини аниқлашди.

Ўзбекистонликлар орасида оммабоплик бўйича Chevrolet маркаси шубҳасиз етакчи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистонда йиғилувчи бу маркадаги автомобилларга интернетда харид қилинган автомобилларнинг 56 фоизи тўғри келади. 

ВАЗ автомобилларига талаб Chevrolet’никидан деярли уч баробар камроқ бўлган ҳамда унга OLX’да амалга оширилган барча келишувларнинг 16,5 фоизи тўғри келган. OLX’да "Жигули" 2 миллиондан бошлаб таклиф қилинган. 3-ўрин эса Daewoo маркасига насиб қилган. Жанубий Корея бренди ҳиссасига порталда амалга оширилган ҳар ўнинчи келишув тўғри келган.

Юқори бешталикдан шунингдек бир-бирига умуман ўхшамайдиган маркалар ҳам ўрин олди, булар – Германиянинг Mercedes’и ва Россиянинг ГАЗи. Бу маркалар деярли бир хил кўрсаткич намоён қилганлар: улар ҳиссасига 2016 йилда амалга оширилган келишувларнинг 2 фоизи тўғри келган.

Кучли ўнталикни ҳиссасига 0,7 фоиздан 2 фоизгача келишувлар тўғри келган маркалар якунлаган: 5-ўрин – BMW, 6-ўрин – "Москвич"га насиб қилган, ундан кейинги ўринларни Hyundai, Nissan ва Toyota, ЗАЗ эгаллаган.

Қуйида ушбу рўйхат келтирилган.

Ўзбекистонда 2016 йилда энг харидоргир автомобиль маркалари етакчи ўнталиги

1. Chevrolet
2. ВАЗ
3. Daewoo
4. Mercedes
5. ГАЗ
6. BMW
7. Москвич
8. Hyundai
9. Toyota, Nissan
10. ЗАЗ

Энг оммабоп моделлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди.

Рейтингда Spark етакчилик қилмоқда (барча келишувларнинг 16,6 фоизи), ундан кейин Lacetti (12,9) келмоқда. Кейинги ўринларни Chevrolet Nexia (10,1 фоиз),  Matiz (9,6 фоиз), Cobalt (7,4 фоиз), Daewoo Matiz (4,4 фоиз), Chevrolet Captiva ва Daewoo Nexia (3,9 фоиз) эгаллаган. ВАЗ 2106 ҳиссасига барча келишувларнинг 3 фоизи тўғри келган, қолган моделлар ҳисобига эса 40 фоиз келишувлар тўғри келган.

2016 йилда Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган автомобиль моделлари рўйхати


1. Chevrolet Spark
2. Chevrolet Lacetti
3. Chevrolet Nexia
4. Chevrolet Matiz
5. Chevrolet Cobalt
6. Daewoo Matiz
7. Chevrolet Captiva, Daewoo Nexia
8. ВАЗ 2106
9. Chevrolet Malibu
10. Chevrolet Epica

Нархлар борасидаги рекордлар 

OLX сайтида автомобилларга нархлар 2 млн сўмдан бошланади. Бироқ қимматбаҳо машиналар сегментида "ҳайратомуз" таклифлар ҳам бўлган. Улардан бири – тўлиқ реставрация қилинган "Чайка" 13 модели сотилиши ҳақидаги таклиф бўлиб, ноёб машинага 100 минг доллар сўралган.

Mercedes G55 (гелендваген) йўлтанламаси учун 130 минг доллар, Германиядан келтирилган Porsche Cayenne’га 95 минг доллар, Panamera‘га 88 минг доллар сўралган.

Ўзбекистонда 2016 йилда OLX’да "Енгил автомобиллар" тоифасида амалга оширилган энг қимматбаҳо келишув Audi Q7 моделининг 220 млн сўмга сотилиши бўлган.

Мавзуга оид