Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони қарийб 5 миллионга етди
2026 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахслар номида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари сони 4,9 миллиондан ошди. Бир йил давомида аҳолига тегишли автомобиллар парки 344,6 мингтага кўпайган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли 4 миллион 903,1 мингта автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.
Автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади. Уларнинг сони 4 миллион 552,3 минг донани ташкил қилиб, умумий автопаркнинг 92,8 фоизига тенг бўлган.
Шунингдек, аҳоли тасарруфида 330,3 мингта юк автомобили, 7,5 мингта микроавтобус, 7,2 мингта махсус транспорт воситаси ва 5,8 мингта автобус мавжуд.
Статистика маълумотларига кўра, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 344,6 мингтага ошган. Бу эса мамлакатда автомобилларга бўлган талаб юқорилигича қолаётганини кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, автотранспорт воситалари сонининг ўсиши аҳоли мобиллиги ошиши билан бирга шаҳарларда транспорт оқимини тартибга солиш ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни ҳам кучайтирмоқда.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026