Жаҳон | 17:43 / 02.02.2017
4476
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев собиқ таълим вазирини ўз маъмуриятига ишга олди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат собиқ таълим вазири Эльвира Сариевани ўз маъмурияти раҳбари ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда қирғиз президенти матбуот хизмати хабар берди.

«Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Сариева Эльвира Қубоничбековнани республика президенти девони раҳбари ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. У аввалги лавозимидан озод қилинди», - дейилади хабарда.

Алмазбек Атамбаев ўтган йилнинг октябрида парламент коалицияси тарқаб кетганидан сўнг ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонга имзо чекканди.

Маълумот учун, Сариева – Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятида туғилган. У Бишкек гуманитар университети, British Broadcasting Corporation мактаби, шунингдек республика президенти қошидаги бошқарув академияси ва мамлакат ҳукумати қошидаги юридик академиясини тамомлаган.

Мавзуга оид