АҚШда ўзбек халқининг фидойи фарзандларидан бири ҳақидаги китоб нашрдан чиқди
Ўзбек халқининг фидойи фарзанди ҳақида, унинг юрт равнақи йўлида босиб ўтган машаққатли ҳаёт сўқмоқларини ёритган автобиографик роман китоби АҚШда чоп этилди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида қақшатқич очарчилик, етишмовчиликлардан азоб чеккан сонсиз етим норасидалар орасида ўзининг отасини уч ёшида «борса қайтмас» урушга кузатган Сарвар Қодиров ҳам бор эди. Сарвар Қодиров қаламига мансуб «Тақдир» романини ўқиш орқали унинг илм излаб, қор босган йўллардан калишда совуққотиб ҳар кун мактабга боргани, ўқиш китобидаги расмда этик кийган болакайнинг оёғидаги этикларига энтикиб тикилиб, мана шундай этик кийишни фақат орзу қила олган миттигина болакай Сарварнинг шундай оғир кунларидан то техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон фан арбоби, ЎзҚХФА академиги, нуфузли университет ректори лавозимига тайинланиши, Нью Йорк академияси академиги, халқаро Ал-Хоразмий мукофотларини қўлга киритган кунларигача гувоҳ бўлиш мумкин. Шунингдек, унинг автомобилсозлик соҳасида қилган кашфиётларининг баёни ҳам жуда мароқли. Бу автобиографик романда муаллифнинг ҳаёт йўли саҳнасида уруш ва қатағон даврларида халқимиз бошидан ўтган аламли изтироблар, муаллиф ота-онасининг ҳамда севги қиссаларининг ниҳоятда ўзбекона нафис ҳикоялари дилларни ром қилади.
Романнинг инглиз тилига таржимасини Ўзбекистон Миллий университети, Хорижий филология факультети ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиати, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони совриндори Ҳафиза Алланазарова амалга оширган бўлиб, китоб таржимаси филология фанлари номзоди Мираббос Ирискулов ва Jasmaya Publishings нашриёти раҳбари, инглиз адабиёти ўқитувчиси Комбон Обаяни таҳрирдан ўтказдилар. Асар АҚШнинг Jasmaya Publishings нашриётида нашрдан чиққан бўлиб, ҳозирда amazon, kindle веб-саҳифаларида онлайн сотувга қўйилган. Китоб шаксиз-ки, ҳозирги кунда яхши ҳаётга енгил йўллар билан эришиш орзусида билиб билмай ўз умрининг қимматли соатларини бекорга сарфлаб қўяётган ёшларимизнинг юрагига ўт солиб, уларни буюк келажак сари етакловчи илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
09:50 / 01.11.2024
АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр
08:50 / 01.11.2024
АҚШ: КХДРнинг 8 мингга яқин аскари Украинада жанг қилишга тайёр
23:44 / 31.10.2024