Жаҳон | 08:18 / 03.02.2017
3369
1 дақиқада ўқилади

Denuncia leaks: Трамп Coca-Cola компаниясининг Мексикадаги фаолиятини тақиқлашни режалаштирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Coca-Cola компаниясидан Мексика ва Лотин Америкасида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришга барҳам бериш ёки қисқартиришни талаб қилиш ниятида. Бу ҳақда Denuncia leaks портали хабар қилмоқда.

Давлат раҳбарининг бу режалари Coca-Cola компанияси Оқ уйнинг янги иммиграция сиёсатига қарши норозиликларга қўшилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Компания интернетда #OrgullosoDeSer (#бўлишдан фахрланаман) номли акцияни йўлга қўйди. Бундан кўзланган мақсад, АҚШда яшайдиган лотин америкаликлар ўзларининг миллий мансубликларидан фахрланишларини исботлашдир. 

Бундан аввалроқ, мексикалик фаоллар Америка, шу жумладаан Coca-cola маҳсулотларини бойкот қилишга чақирган эди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид