Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун ҳазили: Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида матбуот котиби
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси сайтида элчихонанинг янги биринчи котиби тайинлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. У матбуот билан шуғулланадиган бўлимга раҳбарлик қилади.
1News.uz сайтининг ёзишича, бу келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор, Россиянинг энг нуфузли олигархларидан бири Алишер Усмоновдир.
Лекин сайтда Алишер Усмонов Бурхонович эмас, Алишер Усмонов Ҳамидхонович исми шарифи келтирилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида берган интервьюларидан бирида Алишер Усмонов Ўзбекистонга фойда берадиган барча нарсани қилишга тайёрлиги ҳақида айтиб ўтганди.
У Ўзбекистоннинг солиқ резидентига айланишга тайёрлигини маълум қилди, шунингдек, мамлакатдаги лойиҳаларга инвестиция киритиш ва бу ерда хайрия жамғармаси ташкил қилиш нияти ҳақида гапириб берганди.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025