Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ мамлакатда 20 йилдан ортиқ яшаган Мексика фуқаросини давлатдан чиқариб юборди
Мексика ҳукумати ўз фуқароларини АҚШ мамлакатда 20 йилдан ортиқ вақт давомида истиқомат қилган мексикалик аёлни давлатдан чиқариб юборганидан сўнг эҳтиётроқ бўлишга чақирди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар берди.
Мексика ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, Гваделупе Гарсия де Рэйоснинг депортацияси АҚШдаги муҳожирлар учун «янги реал ҳақиқатдан» дарак беради.
«Шу сабабдан АҚШда яшовчи барча мексикаликларга хавфсизлик чораларини кўриш ва консуллик билан яқин алоқада бўлиш тавсия этилди. Бу уларга тезкор вазиятда ёрдам кўрсатиш учун керак», - дейилади идора хабарида.
Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик котиби Жон Келли Мексика билан чегарада девор қурилиши яқин икки йил ичида якунланиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:09
АҚШдаги қор бўрони: ўнлаб қурбонлар, бекор қилинган минглаб авиарейслар ва ўзгараётган прогнозлар
14:42
Киев: Трамп 15 майгача тинчлик шартномасини тузишга интилмоқда
09:58
Мексика чегарасида тўқнашув: одам контрабандасида гумонланувчи яраланди
21:56 / 27.01.2026