Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Қозоғистон ва Қирғизистонга транзит чеклангани туфайли Россия устидан шикоят қилди
Украина ўз маҳсулотларининг Қозоғистон ва Қирғизистонга Россия орқали транзит қилиниши чеклангани сабабли унинг устидан Жаҳон савдо ташкилотига даъво аризаси топширди. Бу ҳақда "Коммерсант" нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Украина иқтисодий ривожланиши вазирлиги Россия ҳудуди орқали учинчи давлатларга маҳсулотлар етказиб берилиши чекланиши иши доирасида мутахассислар гуруҳини ташкил қилишни талаб қилмоқда. Маълум қилинишича, Россия 2016 йил 1 январдан Украинадан Қозоғистонга, 2016 йил 1 июлдан Қирғизистонга ўз ҳудуди орқали ҳаракатларни чеклаган.
Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, Украинанинг Қозоғистонга экспорт етказмалари 79 фоизи ва Қирғизистонга 95 фоизи зиён кўрган.
Ушбу баҳсни ҳал қилиш жараёни ўтган йили бошланган. Бироқ Украинада Россия "бугунги кунда баҳсни ҳал қилишга тайёрмас" ва "транзит соҳасида ноқонуний, таҳқирловчи ва иқтисодий асосланмаган чекловларнинг бекор қилиниши бўйича чоралар кўрмаган" деб ҳисобланмоқда.
Киевда таъкидланишича, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси деярли учдан бирга қисқарган ва кўрилган зиён 1 млрд долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
20:24 / 29.04.2026
Пермда ҳам Украина ҳужумидан кейин «нефт ёмғири» ёғди
20:02 / 29.04.2026
Зеленский Россияга зарба бериш масофаси узайганини маълум қилди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
21:42 / 28.04.2026