Wikileaks Флиннинг истеъфоси сабабини айтди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флиннинг истеъфога чиқишига демократлар партияси ва матбуотнинг "жосуслик" ҳаракатлари туфайли кампаниянинг беқарорлашуви сабаб бўлди. Бу ҳақда WikiLeaks ташкилотининг твиттердаги саҳифасида маълум қилинган.
«Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн америкалик жосуслар, демократлар ва матбуот туфайли кампаниянинг беқарорлашуви туфайли истеъфога чиқди», — дейилган хабарда.
13 февраль куни Майкл Флинн истеъфога чиққанини маълум қилди. У вице-президент Майкл Пенсга Россиянинг АҚШдаги элчиси билан суҳбати ҳақида тўлиқ маълумот бермаганини тан олган. Унинг бу мулоқоти Дональд Трампнинг инаугурация маросимигача 1 ойлигида бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
20:05 / 30.10.2017
Ассанж Wikileaks АҚШ сабабли даромадининг 97 фоизини йўқотганини маълум қилди
09:46 / 02.09.2017
Ассанж афв этиладими? Америка разведкаси жиддий хавотирда
23:21 / 27.07.2017
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
09:25 / 19.06.2017