Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж Wikileaks АҚШ сабабли даромадининг 97 фоизини йўқотганини маълум қилди
Wikileaks компанияси АҚШ ҳукумати компания тўловларини блоклаши оқибатида даромадининг 97 фоизини йўқотди. Бу ҳақда ташкилот асосчиси Жулиан Ассанж "Познер" дастурида берган интервьюсида айтиб ўтди.
Интервью Ассанж 2012 йилдан бери қолаётган Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида ўтказилган.
"Асосан бизни жамоатчилик қўллаб-қувватлайди, обуначиларимиз молиялаштиради, ҳеч қандай жамғармалар, давлат ёрдамисиз... Бизни жамоатчилик қўллаб-қувватлайди. Фильмлар, китоблар чиқарамиз, мен чиқишлар қиламан.... Бизнинг даромад (биткоинларда) 50 минг фоиздан кўпроқни ташкил қилди. АҚШ дипломатик телеграммалари ва Ироқ ҳамда Афғонистондаги урушлар ҳақидаги ҳужжатлардаги маълумотларни ошкор қилганимизга жавобан АҚШ бизга қарши кампанияни бошлади, тўловларимизни блоклади, бу эса даромадимизнинг 97 фоизидан маҳрум қилди", деб айтган Ассанж.
"Одамлар маблағларни биткоинларда юбориша бошлашди, сўнгра бу валютанинг ҳақиқий ўсиши юз берди. Шундай бўлдики, шифокор ўз-ўзини даволади", деб таъкидлаб ўтди Wikileaks асосчиси.
Унинг айтишича, компания олинган маблағлардан одамларни рағбатлантиради. "Бу унча иш бермайди. Бироқ биз эътиборни жалб этиш учун тез-тез бу усулни қўллаймиз", деб қўшимча қилган Ассанж.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026