Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой вакили Вашингтон ва Пекин қандай шартларда ҳамкорлик қилишини маълум қилди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида Пекин Вашингтон қарама-қаршилик сиёсатидан воз кечса, АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Биз АҚШ билан қарама-қаршилик сиёсатидан воз кечиш, ўзаро ҳурмат ва келишмовчиликларни ҳал қилиш тамойили асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", деб айтди Ван И.
Унинг айтишича, Хитой ва АҚШ ўртасида фарқлар борлиги ҳисобга олинса ва ўзаро ишончга асосланилса, иккала давлат ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда катта тараққиётга эришиши мумкин.
Аввалроқ Ван И Москва билан ҳамкорликни глобал барқарорлик устуни деб атаганди.
Мавзуга оид
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51 / 28.04.2026
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026