БМТ Мўсулга ҳужум бошланиши ортидан яна юз минглаб қочқинлар пайдо бўлишига тайёрланмоқда
БМТнинг гуманитар агентлиги Мўсул шаҳрининг ғарбий қисмини озод қилиш амалиёти бошлангани ортидан ҳудудда яна юз минглаб қочқинлар пайдо бўлишига тайёргарлик кўрмоқда.
Ташкилот прогнозига кўра, ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилиши туфайли шаҳардан 400 мингга яқин киши қочиб чиқиши мумкин.
«Гуманитар агентлик ушбу ҳарбий кампания туфайли юзага келадиган гуманитар вазиятга тезкорлик билан тайёргарлик кўрмоқда. Мўсулдан жанубга қочқинларни қабул қилиш марказларлари барпо қилинмоқда, шунингдек, энг зарур буюм ва маҳсулотлар олиб келинмоқда. Захиралар 250–400 минг кишига етиши мўлжалланган, шаҳардан шунча киши чиқиб келиши кутилмоқда», — дейилган хабарда.
БМТнинг Ироқдаги гуманитар бошқармаси координатори Лиз Гранденинг айтишича, ташкилотнинг биринчи галдаги мақсади тинч аҳоли ҳимояси ҳисобланади.
«Биз ҳарбий кампания натижасида нима бўлишини билмаймиз, аммо биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак. Ўн минглаб кишилар шаҳарни тарк этишга мажбур бўлиши мумкин. Юз минглаб кишилар ҳафталар ёки ойлар давомида қамалда қолиши мумкин», — деган Гранде хоним.
Бундан олдинроқ, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулнинг ғарбий қисмини ҳам ИШИДдан озод этиш учун юриш бошлангани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
10:30 / 29.10.2024
БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда
15:30 / 26.10.2024
БМТ: уруш Ғазонинг ривожланишини 70 йил орқага сурди
13:50 / 26.10.2024
Гутерриш Путин билан учрашувда Қора денгизда кемалар ҳаракати муҳимлигини қайд этди
11:50 / 26.10.2024