Қозоғистон Атамбоевнинг сўзларига тушунтириш берилишини кутиб қолмоқда
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистондан мамлакат президенти Алмазбек Атамбоевнинг Euronews телеканалига берган интервьюсида айтган сўзларига тушунтириш беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Гап Атамбоевнинг Қозоғистонни 2010 йилда одамлар ҳалок бўлишида айблаган сўзлари ҳақида кетмоқда.
"Биз бу гапларни эътиборга олдик. Биз айни вақтда қирғиз томондан тушунтириш кутиб қолаётганимизни айта оламиз. Ҳозирча бор маълумот шу. Янги маълумот пайдо бўлиши билан бу ҳақда хабар берамиз", деб айтилди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида.
Аввалроқ Атамбоев Euronews мухбирининг "Сиз Евроосиё иқтисодий иттифоқи Россия манфаатларини кўпроқ акс эттиради, деб ҳисобламайсизми?" деган саволига жавобан, "Биз кимдир билан савдо қилишимиз, қўшнилар билан ишлашимиз зарур. Агар биз Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмаганимизда, бизга иқтисодий блокада хавф соларди. 2010 йилда Қозоғистон бизга 1,5 ойлик блокада уюштирган, бизда ҳаттоки қурбонлар ҳам бўлган. Шундай бўлган, чунки блокада – ёмон нарса. Бизга қаергадир кириш учун муқобил ташкилот таклиф қила олишадими? Нима, Афғонистонгами? Илтимос, биз бугуноқ Европа Иттифоқига киришга тайёрмиз. Мен буни таклиф қилганман, бироқ менга бизда умумий чегаралар йўқлигини очиқчасига айтишган. Унда бизга нима таклиф қила оласиз? Бизда 6 млн киши бор. Яккаланиб, жунглилардек яшашимиз керакми? Биз ривожланишимиз керак, бизга бозор керак", деб айтган.
Мавзуга оид
22:28 / 29.10.2024
Қирғизистонда беш нафар генерал унвонидан маҳрум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
19:14 / 28.10.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон «Элкарт» ягона тўлов экотизимини яратади
10:10 / 27.10.2024