Жамият | 23:52 / 21.02.2017
10894
1 дақиқада ўқилади

Мотопойгачи ақл бовар қилмас трюк бажарди

Adrenaline Rush компанияси ўзининг YouTube-каналида мотопойгачи Владимир Яригин дунёдаги энг катта юк машиналари ҳисобланадиган БелАз юк машиналари билан антиқа трюк бажарган реклама ролигини жойлаштирди. Трюк бажарилиши вақтида рўпарама-рўпара турган юк машиналари бир-биридан 20 метр узоқликда ҳаракатланган. Яригин бир юк машинасидаги трамплиндан тезлашиб келиб, иккинчи юк машинасидаги трамплинга учиб ўтади. У 18 метр баландликдан парвоз қилган вақтда Hart Attack трюкини бажарди.

Мавзуга оид