Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чанғичи қор йўлда BMW машинасини "таъқиб қилди"
АҚШнинг ҳайдовчиликка ўргатувчи мактаби Team O’Neil ўрмондаги қор билан қопланган йўл бўйлаб дрифт қилаётган BMW E30 ортидан унга боғланган арқонни ушлаб кетаётган чанғичи видеосини ўзининг YouTube-каналида жойлаштирди. Видеода қишки ҳайдовчилик курсларидан ўтиш реклама қилинган.
Ҳозирда ралли мактаби олд ва тўлиқ приводли автомобилларда қишки ҳайдовчиликка ҳамда Ford Focus RS машинасида пойга йўли бўйлаб ҳайдашга ўқитишнинг бир неча вариантларини таклиф қилмоқда. Базавий курснинг нархи 499 долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, мактабда снегоходни (қорда юришга мўлжалланган транспорт воситаси) бошқариш ҳам ўргатилади.
"Фокус" машинасида пойгачиларга хос машина ҳайдашга ўргатиш курси 2,4 минг долларни ташкил қилади. Машинада чап оёқ билан тормозлаш, турли мураккабликдаги бурилишлардан турли тезликларда ўтиш, орқа ва тўлиқ приводда юришнинг ўзига хос томонлари ҳамда пойгачиларга хос турли ҳайдаш техникалари ўргатилади.
Мактаб машғулотлари Нью-Гэмпшир штатидаги Далтон шаҳрида ўтказилади.
Мавзуга оид
07:58 / 07.03.2026
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
08:26 / 27.02.2026