19:23 / 22.02.2017
21862

Назарбоев Чингизхоннинг насаби бўйича мунозаралар ҳақида: Фақат олдинга қараш керак

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонлик олимларни аждодлар эришган ютуқларни давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда у Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академиясида ўтказилган йиғилиш вақтида гапирган.

"Академик Мухтор Авезов шундай деганди: "Билим инсонларни инсонлар билан, халқларни халқлар билан тенг қилади". Биз - ўз номимизни абадиятга муҳрлашга интилган халқмиз. Мен "Томарис қозоқ бўлган", "Чингизхон қозоқ бўлган" каби гапларни эшитганимда қаттиқ хафа бўламан. Бизда муҳокама қилиш учун бошқа мавзу йўқми? Биз бу ҳолатда қандай қилиб, бошимизни буриб олға юра оламиз? Фақат олдинга қараш вақти келган. Тони Блэр бир сафар парламентда шундай деганди: "Буюк Британия катта ўтмишга эга, аммо биз музейда яшай олмаймиз. Одамларни компьютерлар қаршисига ўтиргизишимиз керак". Биз ҳам шундай ўйлашимиз керак. Сиз келажак ҳақида қайғуришингиз керак. Келгуси авлод қандай бўлиши кераклигини муҳокама қилсак адолатли бўларди. Биз эски авлодмиз, қайсики катта даштда катта давлат қурган авлод. Мен ҳам сизнинг қаторингиздаман. Бизга бизнинг ютуқларимизни сақлаган ҳолда ватанимиз номини улуғлайдиган авлод керак", - деган Назарбоев.

У Қозоғистонга янги элита, рақобатбардош, жаҳон талаблари даражасидаги ёш элита кераклигини қайд этган. Унинг фикрича, ёш қозоғистонликлар нафақат она тилини, балки, инглиз тилини ҳам яхши билиши керак.

"Янги авлод янада билимдон, янада маърифатли ва янада маданий жиҳатдан етук бўлиши керак. Қозоғистонлик ёшларни қандай қилиб жаҳон талаблари даражасига олиб чиқиш мумкин? Бунинг учун қай йўналишда ҳаракатланмоқ керак? Келажак ҳақида қайғуришимиз, ёшлар учун замонавий шароитларни яратиб беришимиз керак. Янги авлод етакчилари кучли ва ватанпарвар бўлиши лозим", - деган президент.

Top