Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйида 4 тонна рангли металл тўплаган “шерюрак” барибир қўлга тушди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.Хўжаевнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, хонадонда 4 тоннадан ортиқ рангли металл парчалари ғамлаб қўйилган ҳолда ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Уй эгасининг таъкидлашича, ушбу алюминий парчаларини вилоятнинг турли ҳудудларидан уйма-уй юрган ҳолда йиғилган.

Шунингдек, божхоначилар Қарши туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида яна бир фуқаро С.Эргашевнинг ноқонуний қилмишларини фош қилишди. Ўз хонадонида яширин цех фаолиятини йўлга қўйган ушбу шахс турли жойлардан йиғиб келинган алюмин металл парчаларини қўлбола усулда эритиб, турли қолипларга қуйиш йўли билан қозон ва офтобалар ясаб келган.

Тадбир давомида ушбу хонадонда қўлбола усулда ясалган қиймати 18 млн. сўмдан ортиқ 234 дона ҳар хил сиғимдаги қозонлар, 138 дона қозон қопқоқлари, 13 дона офтобалар, уларни тайёрлашга мўлжалланган 7 дона қолиплар ва унга тегишли материаллар ҳамда 1 тонна 134 кг. алюминий металл чиқиндилари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Улар қонун олдида жавоб берадиган бўлишди.

Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
08:52 / 19.03.2026